Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўлда байрам дастурлари бўлиб ўтди

Мирзачўлда байрам дастурлари бўлиб ўтди

14 февраль 2024 йил
89
0

 

Ўзбекистон  “Veteran” жангчи фахрийлари ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлимлари томонидан бу йил 1989 йил 15 феврал Афғонистонда халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши ҳарбий ҳаракатларнинг тугатилганлигининг 35 йиллиги ҳамда Ўзбекистон “Veteran” жангчи фахрийлари ва ногиронлари бирлашмаси ташкил топганлигининг 30 йиллиги кенг нишонланиб келинмоқда.

Барча жойларда бўлгани каби бизнинг кўп миллатли Мирзачўл туманимизда ҳам ушбу бирлашманинг туман бўлими фаоллари томонидан жорий йилнинг 14 февраль куни байрам дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Тадбир туманимизда муҳташам қад ростлаган мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросимидан бошланди.

Бир гурух Афғон уруши қатнашчилари, фахрийлар ва туман фаоллари билан биргаликда  бир зумга ўтганлар хотирасини ёдига сукут сақлашди.

Тадбирлар туманимиздаги кураш саройида спорт мусобақалари билан давом этди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар