Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилиши белгиланди

Ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилиши белгиланди

17 февраль 2024 йил
134
0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистика маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳақида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистика маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан қуйидаги тартиб ўрнатилиши белгиланди, яъни -
а) давлат органлари ва ташкилотлари тадбиркорлик субъектлари томонидан топшириладиган ҳисобот турларини ҳамда улардаги маълумотларни қуйидагилар орқали мақбуллаштириш чораларини кўриб боради:
давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида рақамли ҳукумат тизими доирасида маълумотлар алмашишни кенгайтириш;
соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали маълумотларнинг автоматик тарзда шаклланишини йўлга қўйиш;
б) давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 сентябрга қадар Статистика агентлигига ҳисобот турларини мақбуллаштириш бўйича таклифларни киритиб боради;
в) Статистика агентлиги ҳар йили 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклифлар асосида ҳисобот турларини мақбуллаштириш чораларини кўради.
3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати мувофиқ тасдиқланди.
Бу билан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш тақиқланди;
ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади, ҳисоботларни қоғоз шаклида топшириш тартиби бекор қилинди.
Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2026 йил 1 январга қадар «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи Ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилиши белгиланди.
«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси Ягона ҳисоботлар тизимининг оператори этиб белгиланди.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан Ягона ҳисоботлар тизими орқали ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилиши белгиланди яъни
2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлик субъектлари учун - ихтиёрий;
2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун - мажбурий;
2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлик субъектлари учун - мажбурий.
Тадбиркорлик субъектлари қонунчилик ҳужжатларида ҳисобга олиниши белгиланган маълумотларни Ягона ҳисоботлар тизимига киритиб бориши;
давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали ҳисоботларни шакллантириш учун зарур маълумотлар Ягона ҳисоботлар тизимига киритилиши;
ҳисоботлар Ягона ҳисоботлар тизимида автоматик тарзда шаклланади ва ҳисоботлардаги маълумотларнинг тўғрилигини тадбиркорлик субъекти тасдиқлаши;
давлат органлари ва ташкилотлари ўзларига зарур бўлган ҳисоботларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар доирасида Ягона ҳисоботлар тизими орқали олиши;
Ягона ҳисоботлар тизимидаги маълумотларнинг махфийлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланиши белгиланди.
Бу билан бухгалтерия дастурлари тизимидан фойдаланган ҳолда ҳисоботлар топшираётган тадбиркорлик субъектларига уларнинг маълумотлар базаларини Ягона ҳисоботлар тизимига интеграция қилиш имконияти яратилади.

Мухаммади Жўраев
Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман суди раиси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар