Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 47-МОДДАСИНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 47-МОДДАСИНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ

26 февраль 2024 йил
51
0

Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланиши кўзда тутилган.

Мазкур Конституцияга киритилган норма бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилган. Президент томонидан Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича комиссия йиғилишида айнан уй-жой дахлсизлиги ва уй-жойни бузилишида компенсацияни қоплаб бериш билан боғлиқ масала таклиф сифатида киритилган эди.

Ушбу Конститутсиядаги норманинг мазмун моҳияти амалдаги қонунчиликда уй-жой кодекси, фуқаролик кодекси, шаҳарсозлик кодексларда мустаҳкамланган жумладан, Ўзбекистон Республикаси уй-жой кодексининг 11-моддасида Турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда шахснинг ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Турар жойларнинг кўринишини ўзгартиришга, уларни қайта қуриш ёки бузишга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилиши шунингдек, Фуқаролик кодексида мувофиқ давлат томонидан фуқаронинг маълум бир мулки олиб қўйиладиган бўлса, албатта, у бунга конпенсатця қилиши назарда тутилган. Таъкидлаш керакки, уй-жойга бўлган ҳуқуқни таъминлаш суд томонидан таъминланади. Шахс судга шикоят қилиши ва суд томонидан унга конпенсатция белгиланиши назарда тутилади, яъни ўша уй жой нархига мутоносиб бўлиши кераклиги жуда муҳим аҳамиятга эга.

Модомики, шахснинг уй-жойи бузуляпдими, албатта, унга етказилган зарар қоплаб берилиши керак. Мазкур масала Фуқаролик кодекси билан бир қаторда «Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида»ги қонунда ҳам назарда тутилган айнан мутаносиблик принсипи асосида қўлланилиши кераклиги назарда тутилган. 

И.Қурбанов     

Дўстлик туманлараро иқтисодий суди раиси    

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар