Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик тўғрисидаги низоларнинг ҳуқуқий аҳамияти

Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик тўғрисидаги низоларнинг ҳуқуқий аҳамияти

30 апрель 2024 йил
162
0
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-моддасида Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш, буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
Шартномада бошқа кўрсатмалар бўлмаса, ижрочи шартномада назарда тутилган хизматларни шахсан ўзи кўрсатиши шартлиги белгиланган.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бузганлик учун жавобгарлик ижрочи ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда у келтирилган зарарни буюртмачига батамом тўлаши шарт, лекин бу тўлов шартномада назарда тутилган хизматлар баҳосининг икки бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилиш буюртмачи хизматларнинг белгиланган баҳосини батамом тўлаш шарти билан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли, шартнома ижрочининг айбли ҳаракатлари туфайли бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Ижрочи шартнома бекор қилиниши туфайли буюртмачига етказилган зарарнинг ҳаммасини тўлаш шарти билангина ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли, шартнома буюртмачининг айби билан бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар ва маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар ушбу бобнинг қоидаларига зид бўлмаса, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланади яъни ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар ва маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар билан тартибга солинади.

А.Хужаназаров
Дўстлик туманлараро иқтисодий
Суди судьяси 


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар