9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам қарор топди. Натижада катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари одамлар қалби ва шууридан янада чуқур жой олди.
Ўз навбатида аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, элу-юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш ва қадрлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди.
Мирзачўл туманида ҳам Республикамизнинг барча жойларида бўлгани каби 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Дастлаб, туман сектор раҳбарлари ва фаоллар меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашиб, ҳол-аҳвол сўрадилар. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тиладилар ва барча фахрийларни табрикладилар.
Шундан сўнг, Хотира майдонида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотираси ёд этилиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.