Сектор раҳбарлари фермерлар билан учрашди
Мирзачўл туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов ҳар куни ҳудудларда бўлиб сектор раҳбарлари билан биргаликда фермерлар билан учрашмоқда, навбатдаги учрашув 4-сектор, "Тошкент" СИУ ҳудудидаги фермерлар билан бўлиб ўтди.
Мулоқотда фермер хўжаликлари томонидан маҳсулот етиштириш билан боғлиқ муаммоли масалалар кўриб чиқилди.
Ҳудуддаги фермер хўжаликлари ерларининг бугунги ҳолати ва бажарилган агротехник жараёнлар ҳамда мавжуд камчиликлар юзасидан мониторинг ўтказилиб, соҳа вакилларининг хулосалари тингланди.
Шунингдек далалар четини ободонлаштириш, асосийси сувдан оқилона фойдаланиш, унинг учун сув ўлчагичлар жорий қилиш, сувни исроф қилмаслик борасида тавсиялар бериб ўтилди. Белни маҳкам боғлаб меҳнат қилиш кераклиги таъкидланди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)