Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззах вилоятининг инвестицион имкониятлари

Жиззах вилоятининг инвестицион имкониятлари

13 июнь 2024 йил
134
0

Жорий йилда амалга оширган ишларимизнинг асосий тамойили бўлиб, Президентимиз томонидан таъкидланган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқга хизмат қилиши керак” шиори биз учун дастурул амал бўлмоқда.

Ўтган ойлар давомида туманимиз аҳолиси учун қулай ва муносиб турмуш шароитини яратиш, аҳолининг етарли даромад топиши учун энг қулай бизнес ва жозибадор инвестицион муҳитини шакллантириш, янги лойиҳалар асосида иш ўринларини яратиш устувор вазифаларимиздан бўлди.

2024 йилда инвестициялар соҳасида амалга оширилаётган ишларимиз салмоқли бўлмоқда. Хусуан, 8-26 январь кунлари Ўзбекиситон делегациясининг, хусусан, Мирзачўл тумани делегацияси Хитой Халқ Республикасига ташрифи амалга оширилди.

Ташриф доирасида Хитойлик ҳамкорлар билан жами 80 млн. долларлик шартномалар имзоланди. Жумладан, BEIJING 7TELI DECORATION MATERIAL Co.,Ltd ўртасида замонавий кўргазмалар зали (шоурум) барпо этиш бўйича 30 млн. долларлик ва QUANZHOU JINGLI ENGINEERING AND MACHINERY CO.,Ltd компанияси ўртасида қиймати 50,0 млн долларлик мини экскаватор ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини ҳудудимизда амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 майдаги “2023 - 2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-146-сон қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ҳукумат комиссияси раиси йиғилишининг тегишли баёнларига асосан 2024 йилда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида амалга ошириладиган инвестиция дастурларининг манзилли рўйхати тасдиқланган.

2024 йилда амалга ошириладиган Дастурига асосан, умумий қиймати 63,4 млрд.сўмлик 17 та лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 512 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

Жумладан; саноат йўналишида умумий қиймати 41,1 млрд. сўмлик, қишлоқ хўжалиги соҳасида 1,0 млрд.сўмлик, хизмат кўрсатиш йўналишида 21,4 млрд.сўмлик лойиҳалар.

Олиб борилган ишлар натижасида бугунги кунда умумий қиймати 24,3 млрд. сўмлик 18 та лойиҳалар ишга туширилиб, 235 та янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йилда туманда 53 млн. доллар хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши белгиланган. Январ-май олари ҳолатига 24 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилишига эришилди ва режа 105 фоизга бажарилмоқда.

Жумладан, Инвестиция дастуридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этиш орқали "Mirzachul agroklaster group" МЧЖ томонидан 23 млн. доллар ва "Freja NPK" МЧЖ томонидан 1 мнл. доллар миқдорда хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

Туманга 2024 йил учун жами 14 млн. 733 минг доллари миқдорида экспорт прогнози режаси белгиланган бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳаси мева-сабзавотчилик йўналишига 1 млн. 508 минг доллари миқдорида ва саноат маҳсулотларида  йўналишида 13 млн. 225 минг доллари миқдорида экспорт прогнози режаси белгиланган. 

Январ-май ойлари якуни билан амалда жами 6 млн. 530 минг. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Саноат маҳсулотлари 2 млн. 608 минг доллари миқдорда, қишлоқ хўжалигида олиб борилган ислоҳотлар натижасида ташкил этилган мева-сабзавотчилик кластерлари томонидан 2 млн. 116 минг. доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Туманда 2024 йил 5 ой давомида 7 288 та доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 8 865 та ташкил қилиниб, 122 фоизга бажарилмоқда.

Жумладан, инвестициялар ва маҳаллий саноатни ривожлантириш дастурлари доирасида режа 175 та амалда 235 тани ташкил қилиб 134 фоизга, қурилиш, транспорт ва коммунал соҳаси ҳисобига режа топшириқ 81 та амалда 139 та бўлиб, 172 фоизга, қишлоқ, қишлоқ хўжалигида режа 6 195 та амалда 7 410 тани ташкил қилиб режа 120 фоизга, молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш ҳисобига режа 837 та амалда 1 081 тани ташкил қилиб 129 фоизга бажарилмоқда.

Келгусида ҳам туманда доимий иқтисодиётни юқори суръатлар билан ривожлантириш учун фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттирамиз.

2024 йил якунига қадар 50 та умумий қиймати 430 млрд. сўм бўлган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 1000 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Туманда саноат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда  қўшилган қиймат занжирини яратишга хизмат қилувчи “Саноат кластер”ларни ташкил этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Туманда ўртача 46 минг тонна пахта етиштирилади ҳамда 15 минг тонна тола ишлаб чиқарилади.

Бироқ, туманда ип-калава, мато, матоларни бўяш босқичларида умуман корхона ва қувватлар мавжуд эмас.

Янги амалга ошириладиган лойиҳалар натижасида мато ҳамда газлама, трикотаж матони ишлаб чиқариш ва уларни бўяш, шунинг билан бирга тайёр экспортбоп тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда тўқимачилик саноатига 500 млн долларлик  инвестициялар жалб қилинди | UzReport.news

Ташкил этиладиган тўқимачилик саноати кластери йўналишида умумий қиймати 31 млн. доллар бўлган 3 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 600 нафар янги доимий иш ўринлари яратилади.

"Mirzachul agroklaster Group" МЧЖ ва "Fahr Mumin textile" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган текстиль ва тўқимачилик саноати лойиҳалари амалга оширилиши натижасида талаб юқори бўлган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, бунинг натижасида йилига бюджетга 50 млрд. сўм тушум, қўшимча 10 млн. долларлик экспорт ва 5 млн  доллар импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига ҳамда 600 та янги иш ўринлари яратилишига эришилади.

Умуман олганда, аҳолини барқарор иш ва ойлик билан таъминлайдиган ўрта корхоналарни кўплаб бунёд этиш, тўқимачиликда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги ўзлаштирилаётган ерларда талаб юқори мева-сабзавотлар етиштириб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича бир қанча ишларни амалга ошириш олдимизда турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. 

Р.Туранов 

Мирзачўл тумани ҳокимининг ўринбосари,

Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар