Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззах шаҳридаги аёл тадбиркорлар иштирокида «Аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш» мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

Жиззах шаҳридаги аёл тадбиркорлар иштирокида «Аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш» мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

14 июнь 2024 йил
66
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 мартдаги «Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш» бўйича туман (шаҳар)ларда тадбиркор хотин-қизлар билан учрашув-мулоқотлар ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 июнь куни Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов, Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Абдурасулов ҳамда жиззах шаҳридаги аёл тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқот давомида мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотлар етказилди ва истиқболдаги режалар билан ўртоқлашилди. Жумладан, аёл тадбиркорларга давлат харидларида иштирок этишнинг қулайликлари, афзалликлари ва имкониятлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбирда аёл тадбиркорларнинг фаолиятини ривожлантириш учун яратилган имкониятлар: субсидия ва кредит ажратиш тартиби, ипотека кредитлари ва уй-жой билан таъминлашдаги имтиёзлар, солиқ ва божхона тизимида мавжуд имтиёзлар юзасидан тегишли мутахассислар билан савол-жавоб тарзида қизғин мулоқот ўтказилди.

Тадбир якунида хотин-қизларнинг ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини шакллантириш, бизнес ғояларини тайёрлашда консультатив ёрдам бериш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда ва давлат харидларида қатнашишни таъминлаш йўналишларида доимий ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишиб олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар