Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон атом энергиясидан фойдаланишда МАГАТЭ билан яқиндан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон атом энергиясидан фойдаланишда МАГАТЭ билан яқиндан ҳамкорлик қилади

13 июнь 2024 йил
271
0

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 10 июн куни Aвстриянинг Вена шаҳрида Халқаро атом энергияси агентлиги (МAГAТЭ) бош директори Рафаэл Гросси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишнинг барча жиҳатлари бўйича МAГAТЭ билан яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани алоҳида таъкидланди.

Мулоқотда, шунингдек, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни изчил давом эттириш масалалари муҳокама қилинди, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида “Росатом” томонидан қуриладиган кичик АЭСнинг биринчи реактори 5 йилдан кейин ишга тушиши хабар қилинганди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар