Жиззах вилояти ҳокими кубоги ўтказилди
Жиззах шаҳрида Counter strike II йўналиши бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақа жами 18 та жамоадан 130 га яқин cyber спортчи иштирок этди.
4 кун давом этган турнир мобайнида қоидаларга асосланган ҳолда “BUNKER”, “DREAM TEAM”, “OLIMP”, “REMAX” жамоалари ярим финалга етиб келиб, ғолиблик учун қизғин беллашишди.
Иштирокчиларга Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан 100 дан ортиқ футболка ва кепкалар ҳамда Жиззах cyber аренаси томонидан game club ваучерлари топширилди.
Мусобақа якунларига кўра, ғолибларни тақдирлаш учун 1-ўринни олган Жиззах шаҳрининг “DREAM TEAM”, жамоасига 30 000 000 сўм, 2-ўринни қўлга киритган Дўстлик туманининг “OLIMP” жамоаси 20 000 000 сўм , 3-ўринни қўлга киритган “REMAX” жамоасига 10 000 000 сўм нақд пул кўринишида пул мукофотлари топширилди.