Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Туман ҳокимлиги ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилиши ташкил  қилинди

Туман ҳокимлиги ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилиши ташкил  қилинди

24 июнь 2024 йил
133
0

Вилоят  ҳокимининг қарори билан тасдиқланган вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил  қилиш бўйича йўриқномага мувофиқ, вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши курашиш назорат шўъбасининг жорий йилга мўлжаллаб тузилган ҳокимлик ходимларини  умумий ва махсус ўқитиш режасига асосан 2024 йил  24 июнь куни Мирзачўл тумани  ҳокимлигида ходимларни этика ва коррупцияга қарши умумий ва махсус ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотлари давомида ҳокимлик ходимларига коррупция қонунчилиги, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, аниқлаш ва тартибга солиш, коррупциявий харакатлар тўғрисида хабар бериш, коррупциявий ҳатти-харакатлар учун интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик, ходимларнинг хизматдаги хулқ-атворининг асосий тамойиллар ва қоидалари, одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали омалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сонли фармони, 2022 йил 14 июндаги  “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-154-сонли фармонлари, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июнь куни қабул қилинган ЎРҚ-931-сонли “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни бўйича баътафсил тушинтириш ва тавсиялар берилди.

Ўқув машғулотлари якуни бўйича ходимларнинг коррупцияга қарши талаблар ва тартиб таомилларидан хабардорлиги бўйича танлов асосида  8 нафар ходимнинг билим ва кўникмалари  тест орқали текширилди.

 

 

 

С.Мелибаев

Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши

ички назорат шўъбаси раҳбари                                         

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар