ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ҲУҚУҚИЙ ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ: ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ, ҚОНУНЧИЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Маълумки, сўнги олти йилда мамлакатимизнинг иқтисодиёти, инсон ҳуқуқлари, одил судлов, сўз ва эътиқод эркинлиги, ижтимоий ҳимоя соҳасида улкан ўзгаришлар бўлди.
Натижада, замоннинг ўзи инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш заруратини юзага келтирди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар. Яъни Конституциясия ва қонунларнинг устунлиги белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари энг муҳим ва барқарор ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ёки референдум ўтказиш йўли билан қабул қилинади.
Бундан кўринадики, янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўзгартиришни тақазо этади.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси янгитдан қабул қилиниши учун референдумда барчамиз ўз ҳуқуқ ва эркинликларимиз янада мустаҳкамланиши учун овоз беришимиз лозим.
Зеро, Янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси бу барчамизнинг овозимиз асосида тасдиқланадиган халқ конституциясидир.
Казаков Бекзод Олимович
Фуқаролик ишлари бўйича
Дўстлик туманлараро суди раиси