Психологик тренинглар ўтказилди
Жорий йилнинг 10 август куни Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сон қарорига асосан Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида ёш никоҳланувчилар учун ўқув машғулотлари ўтказилди.
Мирзачўл туман Оила ва хотин-қизлар бўлими Д.Мавлонова, Туман имом хатиби Ш.Бойжонов, туман тиббиёт бирлашмаси Д.Хасанова, туман ФХДЁ бўлими М.Улуғбекова иштирокида 6 нафар жуфтлик ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ўқитилди, психолог томонидан психологик тренинглар ўтказилди ва уларга сертификатлар берилди.
Мутахассислар томонидан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича умуминсоний ва миллий қадриятларни мустаҳкамлашда “Фаровон оила – жамият равнақининг асоси” концептуал ғояларини никоҳланувчиларнинг онгига сингдириш ва замонавий, соғлом оила шаклланиши тўғрисида гапириб ўтдилар.