МИБ: Мирзачўлда муаммоли кредит қарзлари мажбуран ундирилмоқдa
Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки қарздор ва кафил фуқаролардан солидир тартибда ундириш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади. Кўп холларда қарздор кредит бўйича мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар
Бюронинг Мирзачўл туман бўлими томонидан кредит қарздорликларини ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг бошидан 870 дан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 28,1 млрд. сўм қарздорлик банк фойдасига ундирилган.
Шунингдек, банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 23 та 7,8 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 15 та 6 млрд. сўмлик мулклар электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган.