Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Солиқларни тўлаш-фуқаролик бурчимиздир

Солиқларни тўлаш-фуқаролик бурчимиздир

11 март 2024 йил
57
0
Солиқлар таълим, кам таъминланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, мудофаа салоҳиятини таъминлаш, инфратузилмани яратиш ва ривожлантиришни молиялаштиришнинг манбаси бўлиб хизмат қилади.
Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликнинг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Солиқларни ундириш-энг қадимги вазифалардан ва давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири ҳисобламаган.
Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл туман бўлими томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ тўловлар ундирувига оид жами иш юритувдаги ижро ҳужжатларидан 609 та  ижро ҳужжатлари тамомланиб, 12 млрд. 127 млн. сўмлик қарздорликлари ундирилган бўлса, қарздорларга тегишли 11 та 6 млрд. 652 млн. сўмлик мол-мулклари хатловга олиниб, шундан 3 та, 6 млрд. 352 млн. сўм мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар