Мирзачўлда “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил топганлигининг икки йиллиги кенг нишонланди
Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 августдаги “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисидаги 437-сонли қарорига асосан туманларда 30 нафар, маҳаллаларда 15 нафар ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган, обрў-эътиборли ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёллардан иборат жамоатчилик тузилмаси, яъни “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилганига икки йил тўлди.
Шу мақсадда Мирзачўл туманида маҳаллалардаги “Оқила аёллар” ҳаракати етакчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан байрамона тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д. Мавлонова, “Оқила аёллар” ҳаракати туман раиси Б. Аманова ва маҳаллалардаги фаол хотин-қизлар иштирок этди.
Байрамона тадбирда маҳалладаги фаол хотин-қизлар томонидан ёшларнинг маънавий дунёсини юксалтириш, миллий урф-одатларга ҳурмат руҳида тарабиялаш борасида фикрлар билдириб ўтилди. Шунингдек, йиғин давомида туман “Оқила аёллар” ҳаракатининг 14 нафар фаол аъзоларига ташаккурномалар топширилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати