Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Суд-ҳуқуқ соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш

Суд-ҳуқуқ соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш

31 октябрь 2024 йил
36
0

2020 йил 10 августда қабул қилинган ПФ-6041-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Ушбу фармоннинг асосий мақсади шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш, суд-тергов фаолиятида қонунийликни таъминлаш ҳамда суд органларига бўлган ишончни оширишдан иборатдир.
Фармоннинг муҳим жиҳатларидан бири суд-тергов жараёнида ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун аниқ чора-тадбирларни белгилашидир. Суд-ҳуқуқ соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, жумладан, шахсий дахлсизлик, ҳимоя ҳуқуқи, қийноқлардан ҳимоя, адолатли судлов принциплари каби асосий тамойилларни амалиётда тўлиқ жорий этишни кўзда тутади.

Фармон суд-тергов жараёнини адолатли ва шаффоф тарзда амалга ошириш, терговдаги қийноқлар ва бошқа ноқонуний ҳаракатларни олдини олиш учун қатор чораларни назарда тутади. Бу борадаги асосий мақсадлардан бири шахснинг қадр-қиммати ва ҳуқуқларига зарар етказувчи ҳар қандай ҳаракатларга йўл қўймасликдир. Шу муносабат билан қийноқлардан ҳимоя қилиш ва суд-тергов органлари фаолиятида шаффофликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фармонда суд ва тергов органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланади. Бунинг натижасида ишларни тезкор кўриб чиқиш, асосланмаган ҳужжатларни кўпаймаслик ва жиноят ишларини кўриб чиқишда инсон ҳуқуқларига алоҳида аҳамият қаратиш мумкин бўлади.

Адвокатура институтини ривожлантириш ва фуқароларга адолатли ёрдам бериш кафолатларини таъминлаш мақсадида қатор чоралар қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, адвокатлар тергов ва суд жараёнларида мажбурий иштирок этиши, уларнинг ҳимоя ҳуқуқлари кафолатланиши ва фуқароларга зарур ҳуқуқий ёрдам бериш тизими такомиллаштирилади. Бу, ўз навбатида, шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Суд-тергов жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш орқали шаффофликни таъминлаш ҳам фармоннинг муҳим қисмларидан биридир. Рақамлаштириш орқали суд ишларини бошқариш, уларнинг ортидан кузатиш имконияти яратилиши, иш ҳужжатларини тақдим этишда тезкорлик ва самарадорликка эришиш мақсад қилинган.

2020 йил 10 августдаги ПФ-6041-сонли фармоннинг қабул қилиниши Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасини янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Фармон асосида қабул қилинган ислоҳотлар шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, суд ва тергов жараёнида қонунийликни таъминлашга, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Ушбу чора-тадбирлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ишончли асоси бўлиб, Ўзбекистонда демократик қадриятлар ва қонунийликни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.

А.Сайфитдинов
Жиззах вилоят маъмурий
суднинг судьяси       
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар