“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ
Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 21 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш, айниқса, аҳоли яшаш жойларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириш бўйича ташаббуси билан чиқиб, ҳалқимизга чақириқ қилдилар.
Мирзачўл туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, янги боғзорлар ва яшил майдонлар ташкил этиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу тадбирда кенг жамоатчилик томонидан аҳоли хонадонлари, дала четлари ҳамда бўш турган майдонларда мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, яшил майдонлар барпо этилмоқда. Бундан ташқари, экилган кўчат нихолларини асраб-авайлаш, уларни хар-хил кассаликлардан сақлаш мақсадида кенг қамровли ишлар давом этмоқда.
Шу билан бирга барча маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик сиз Азизларни ушбу “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишга чорлаб қолади.
Доно халқимизда, “Умрингдан бир кун қолса ҳам кўчат эк”, деган пурҳикмат нақл бор. Ерга ниҳол экиш, уларни парваришлаб янги боғларга айланиши учун эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишда шахсий намуна кўрсатайлик, ташаббускор бўлайлик Азиз маҳалладошлар!
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
29 октябрь 2024, Вторник
Мирзачўл туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг МУРОЖААТИ
03 апрель 2024, Среда
Мирзачўл туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларига мурожаати
01 март 2022, Вторник
МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА
Изоҳлар (0)