Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » «Яшил макон» лойиҳаси — амалда

«Яшил макон» лойиҳаси — амалда

01 апрель 2024 йил
111
0

Бугун республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жиззах вилоятида ҳам «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирлари давом эттирилмоқда. Жумладан, мирзачўлликлар бу борадаги ишларни янада жадаллаштирди.

Гап шундаки, туманда жами 811 минг туп мевали ва манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилиши лозим бўлган бўлса, ҳозирга қадар 500 мингга яқин дарахт кўчатлари ўтказилди.

Туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ушбу мавсумда 58 минг дарахт кўчатини экиш режасини олган. Ўтган куннинг ўзида улар томонидан Дўстлик — Мирзачўл йўналишидаги автомобиль йўли ёқасида 2 минг туп терак кўчати қадалди.

Шунингдек, вилоят маркази — Жиззах шаҳри ҳудудида жорий йил баҳор мавсумида 351 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш кўзда тутилган. Бугунга қадар 164 мингдан зиёд мевали, манзарали ва бута кўчатлари ўтқазилди.

Маълумотларга кўра, мазкур кўчатларнинг 126 мингдан ортиғи «Яшил макон» электрон платформасида ўз тасдиғини топган. Ушбу кўчатлар суғориш, парвариш қилиш ҳамда турли зараркунанда ва ҳашаротларга қарши курашиш ишларини олиб боришлари учун 119 та корхона ва ташкилотга бириктирилган.

Саид ДОНИШEВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар