Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл туманида "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати қўллаб қувватланмоқда

Мирзачўл туманида "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати қўллаб қувватланмоқда

16 ноябрь 2024 йил
7
0

Бугун юртимизда етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган инсонлар мазкур умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқда. Корхона-ташкилот, сектор ҳудудлари, мактабгача таълим даргоҳларида ҳам ушбу тадбир уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Ота-боболаримиз ҳам “Бирни кессанг, ўнни эк” дея бежиз таъкидламаган. Бу мақолнинг моҳиятида шунчаки ниҳол экиб, боғ яратиш эмас, балки бизни ўраб турган оламдаги яшилликни сақлашдек эзгу мақсад мужассам. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун биз табиатга меҳр ва эътибор беришимиз, у билан уйғун бўлиб яшашимиз керак.

Бу нима дегани? Бу – табиатни асраш сув ресурсларини тежаш, исроф қилмаслик, экологик тизимни барқарорлаштириш, дарахт экиб, боғ яратиш дегани.

Сўнгги йилларда дунё миқёсида техника ва технология, саноатнинг юқори суръатларда ривожланиб, табиатга нисбатан инсон омилининг ортиши экологияга сезиларли даражада салбий таъсир ўтказаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Бу жараёнлар бир осмон остидаги мамлакатлар қаторида, бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Дунёда содир бўлаётган иқлим ўзгаришларининг оқибатлари ҳар бир давлатни “яшил тараққиёт” ҳамда “яшил иқтисодиёт” тамойилларига монанд ҳаракатларни амалга оширишга даъват этмоқда.

Президентимизнинг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, юртимизда дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг жорий этилиши бу борада тизимли ишларнинг янада кенг қулоч ёйишига хизмат қилди.

Мирзачўл туманида ҳам ҳашар иштирокчилари томонидан Гагарин-Дўстлик йўли четида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.

Туманда умуммиллий ҳаракат бўйича ишлар давом этмоқда.

 

 

 

 



скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар