Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Миллий армиямиз ёшлар нигоҳида

Миллий армиямиз ёшлар нигоҳида

11 февраль 2022 йил
305
0

 Мирзачўл туманида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида “Миллий армиямиз ёшлар нигоҳида” шиори остида ёшлари фестивали ўтказилди.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тарғиб қилишга қаратилган фестивалнинг аввалида ҳарбий оркестр ҳамроҳлигида Марказий ҳарбий округнинг Жиззах гарнизонидаги бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳамда маҳалладаги фаол ёшлар маҳалла кўчалари бўйлаб Давлатимиз байроғини мардонавор кўтариб саф билан юриб ўтишди. Буни кўрган Мирзачоллик аҳоли ва ёшлар ташаббускорларга эргашиб туман марказига жам бўлишди.
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят ва туман Кенгашлари, Марказий ҳарбий округнинг Жиззах гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар, ДХХ чегара қўшинлари, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, туман ҳокимлиги, спорт усталари, мактаб ўқитувчилари ҳамда аҳоли ва ёшлар иштирок этишди.

 
Унда сўз олган мутасаддилар эртамиз давомчиларини ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашда Президентимизнинг жорий йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим дастурил амал бўлаётганлигини ва маҳалладаги ёш авлод учун ташкил этилган фестивалнинг моҳияти ва ундан кўзланган мақсадлари, келгусидаги натижалари ҳақида сўз юритишди.
Шундан сўнг, фестивалнинг асосий қисми ҳарбий техника ва қурол аслаҳалар кўргазмаси, қўл жанги чиқишлари, ДХХ Чегара қўшинларининг хизмат итлари билан тайёрланган кўргазмали чиқишлари маҳалладаги юртдошларимиз қалбида миллий армиямиз билан фахрланиш каби ҳисларини уйғотгани билан аҳамиятли бўлди.
Фестивалнинг асосий қисми ҳарбий оркестр жамоаларининг она Ватанни улуғловчи тинчлик каби туйғуларга йўғрилган куй-қўшиқларига уланиб кетди. Кенг қамровда ўтказилган фестивалнинг бадиий қисми ҳар бир юртдошимиз қалбида миллий армиямиз билан фахрланиш ҳисларини уйғотди. Юқори кайфият ва ватанпарварлик туйғулари бошланган фестивал давомида маҳалладаги ёшлар ўртасида спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат, камондан ўқ отиш ҳамда турли миллий ўйинлар ўтказилди.

 
Шунингдек, интеллект соҳиблари учун “Заковат” ақл беллашуви, “Ёш китобхон” мусобақаси, рассомчилик кўрик танловлари, жонли ижро саҳналари, маънавий-маърифий кечалар, ҳарбий оркестр ва иқтидорли санъацевар ёшлар иштирокида консерт дастурлари ўтказилди. Ёшларга унитилмас онларни тақдим этган фестивал якунида мусобақа ва кўрик танловларда ғолиб, деб топилган маҳалла ёшларига диплом, бадиий адабиётлар ва спорт анжомлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ўтказилган маҳалла ёшлари фестивалида 1500 нафар яқин ёшлар ва маҳалла аҳолиси қамраб олинди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар