Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» Ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган шахс жазога тортилди

Ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган шахс жазога тортилди

16 май 2024 йил
81
0

Мирзачўл тумани ИИБ ТҚКГ ва ДХХ Гагарин шаҳар бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-профилактик тадбири натижасида интернет тармоғи орқали ақидапарастлик ғоялари сингдирилган материалларни тарқатиш билан шуғулланган шахс фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Гагарин шаҳрида яшовчи, 2003 й.т. фуқаро Д.К. фойдаланувида бўлган 1 (бир) дона “Iphone 11” русумли қўл телефон аппарати холислар иштирокида кўздан кечирилганда, Интернет ижтимоий тармоғининг "Instagram" дастури орқали 2021 йил декабрь ойи бошида “axi_571632” номли профилининг публикация бўлимига 21 дона видео ва матн шаклидаги диний мазмундаги материалларни жойлаштириб, дастлабки тергов давомида шахсига аниқлик киритиш имкони бўлмаган профилининг 275 нафар обуначиларига ҳамда 2022 йил январь ойида очилган “axiuzz” номли профиль очиб, ушбу профилнинг публикация бўлимига 53 дона видео ва матн шаклидаги диний мазмундаги материалларни жойлаштириб, дастлабки тергов давомида шахсига аниқлик киритиш имкони бўлмаган 226 нафар обуначиларига Яхё Туркистонийнинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган видео ёзувларини тарқатганлиги аниқланди. 

Аниқланган диний материаллар бўйича “Судга оид адабиётшунослик экспертизаси” тайинлаш мақсадида нусха кўчирилиб, 1 дона DVD-R дискка кўчирилиб муҳрланиб, профилни кўздан кечириш жараёнида ундаги маълумотлар скриншот услубида нусха олиниб, баённомага илова қилингани, 1 дона “Iphone 11” русумли телефон аппарати текшириб кўришлик учун далилий ашё сифатида холислар иштирокида олиб қолинади.

Судланувчи "Д.К." нинг ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган далиллар билан ҳам ўз исботини тўлиқ топади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, “Д.К.” томонидан “Телеграм” мессенжери орқали тарқатилган материаллардаги маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади. 

Унинг содир этган ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилди ва жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди томонидан “Д.К.” га нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар