Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мутасаддилар эътиборидан четдами...?

Мутасаддилар эътиборидан четдами...?

16 март 2022 йил
343
0

Бу йилги баҳор фаслининг серёғин келиши республиканинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли учун қатор ноқулайликларни келтириб чиқарди.

Одамларни йиллар давомида қийнаб келаётган долзарб муаммолардан бири бўлган айрим ички йўлларнинг мутлақо яроқсизлиги, қишда лой-балчиқ, ёзда эса тизза бўйи тупроқ билан қопланиб ётишидир. Айниқса, тинимсиз ёғган ёмғир шундоқ ҳам иссиқ кунларда чанг аримайдиган, ёғингарчиликда лойга айланадиган олис қишлоқлар йўллари янада абгор бўлишига сабаб бўлиши барчага маълум.

Мирзачўл тумани Дўстлик МФЙ Олмазор кўчасидан бир қатор муаммолари билан туман ҳокими қабулида мурожаат қилган фуқароларни қийнаётган масалаларни ўрганиш жараёнида шундай ҳолатга гувоҳ бўлдик. — Яқинда маҳалла фаоллари ёрдами билан кўчамизга тош-шағал ётқизган эдик, Аммо, афсуски, кейинги кунлардаги ёғингарчиликлар туфайли шағал лойга сингиб, аралашиб кетди. Натижада кўча аввалгидан ҳам баттарроқ ҳолга келиб қолди. Мутасаддилар кўчамизни таъмирлашни, «Йўл харитаси»га киритишни ваъда беришяпти. Насиб қилса, аҳволимиз яхши томонга ўзгариб қолар. Фарзандларимиз ҳам узоқдаги мактабга бориб келишга қийналишмоқда. Худудда мактаб ҳам йўқ. Ўзимиз юришга қийналаётган бундай ботқоқ йўлда фарзандларимиз юроладими?

Ушбу эътирозлар асосида Дўстлик МФЙ Олмазор кўчасидаги эътирозларга сабаб бўлаётган ҳолатларни кўздан кечирдик. Йўлларнинг ҳолати ҳақиқатан ҳам ачинарли. Сув ва лойга айланган йўллардан зўрға ҳаракатландик. Мактабга қатнайдиган болажонларнинг бу ботқоқда ҳаракатланиши ва ачинарли аҳволини ҳис қилдик.

Ўрганиш давомида туман ҳокимлиги мутасаддилари маҳалладаги мавжуд муаммоларнинг ижобий ечими бўйича ваъдалар берди. Айрим масалалар манзилли дастурларга киритилиб, муддатлари белгилангани маълум қилинди.

Аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ушбу муаммолар мутасаддиларни бефарқ қолдирмайди. Бахт маҳалласида яшовчилар ҳам мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни, ўзгаришларни ва албатта, амалий ишларни айнан бугун ҳис қилиб яшашни исташади.

Дарҳақиқат, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг аксарияти айнан маҳаллий раҳбарларнинг салоҳияти, иқтидори, интилувчанлигига боғлиқ. Қаерда масъуллар фидойи бўлса, юзага келаётган муаммолар ўша ернинг ўзидаёқ, албатта, ижобий ечимини топади.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар