Нуронийлар эъзозимизда
Мирзачўл туман ҳокими Ш.Ахмедов ташаббуси билан бугун Мирзачўл тумани "Ержар" МФЙда яшовчи туманнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўп йиллик меҳнати билан ўз ҳиссасини қўшиб келган Снипич Людмила Александровнанинг таваллуд аёмини нишонлаш учун Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, сенатор Н.Мухторова, Мирзачўл туман Халқ қабулхонаси бошлиғи И.Нурманов, Мирзачўл туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Мавланова, Мирзачўл туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Байматов, Нуронийлар ва фахрийлар бўйича маслаҳатчи Т.Норбоев, "Ержар" МФЙ раиси Ш.Сувонқулов, "Сангзор" кластер МЧЖ раисининг ўринбосари Х. Мелиев, кенг жамоатчилик, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирда Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, сенатор Н.Мухторова ўз табригида Снипич Людмила Александровнанинг ҳаёт йўллари ва самарали меҳнатини эъзозланганлиги тўғрисида гапириб ўтди. Шундан сўнг тадбир қатнашчилари Снипич Людмила Александровнага узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, кексалик гаштини суриб юришларини ва самимий тилакларини билдириб ўтдилар. Тадбирга қатнашган ёшлар ўзларининг шеър ва табриклари билан Снипич Людмила Александровнани хурсанд қилишди. Тадбир иштирокчилари юртимизга тинчлик, тотувлик, фаровонлик тиладилар. Зеро кексалар ва нуронийлар қадрланган юрт ҳамиша обод ва юксалаверади.
Мирзачўл туман Маҳалла ва нуронийларни
қўллаб-қувватлаш бўлими