Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » 12 апрель куни дунёнинг илк космонавти Ю.Гагарин коинотга парвоз қилган кун

12 апрель куни дунёнинг илк космонавти Ю.Гагарин коинотга парвоз қилган кун

12 апрель 2023 йил
140
0

Бугун 12 апрель куни дунёнинг илк космонавти Ю.Гагарин коинотга парвоз қилган кун (12-апрель 1961 йил) сана муносабати билан Мирзачўл тумани 1-умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тадбир ташкил қилинди.

Тадбир иштирокчилари бўлган ёшлар дастлаб коинотни забт этган қаҳрамон - Гагарин хайкали пойига гул қўйишди.

Сўнгра туман Маданият бўлимида жойлашган, "Фазогирлар" музейидаги космонавтикага оид жихозлар билан яқинроқдан танишишди.

1-умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Авдеева Ирина Генриховна ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ахлиддинов Ринат Махмудович тадбир қатнашчиларига фазогирлар музейидаги барча экспонатлар ҳақида бирма-бир маълумотлар бериб ўтдилар.

Туман Маданият бўлими биносида жойлашган "Фазогирлар музейи" ёшларда катта таассурот қолдириб, Мирзачўл тумани тарихи ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар