2023 йил 6 ойи давомида иқтисодий-ижтимоий ва инвестицион соҳаларда Мирзачўл туманида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди
Мирзачўл тумани маҳаллаларида истиқомат қилувчи ҳунармандчилик билан шуғулланаётган аҳоли вакиллари янги иш ўринлари яратиш, ёшларни ижтимоий меҳнатга жалб этиш, туризмни ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.
Улар томонидан яратилаётган бежирим ҳунармандчилик маҳсулотларига нафақат юртимиз туман ва вилоятларига етказиб берилмоқда.
Жумладан, бугун туманда ҳунармандчиликнинг чопон тикиш ва қуроқчилик йўналишларида фаол меҳнат қилувчи хотин-қизлар иштирокида кўргазмали семинар ўтказилди
Шунингдек, семинар давомида 2023 йил 6 ойи давомида иқтисодий-ижтимоий ва инвестицион соҳаларда Мирзачўл туманида олиб борилаётган ишлар борасида, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинларидаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларининг юқоридаги соҳалар кесимида фаолияти юзасидан очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтиб, йиғилганлар ўз фикр-мулоҳазаларни билдирдилар.