Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Мирзачўл тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

04 апрель 2023 йил
251
0

Мирзачўл тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Саттаров Жаҳонгир Турдимурод ўғли

 

 

2023 йил 4 апрелдан Мирзачўл тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси

1990 йил 22 апрелда Жиззах вилояти Зафаробод туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий.  2017 йилда Жиззах политехника институти (кундузги)ни тамомлаган. Мутахассислиги мухандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2008-2009 йй. - Ҳарбий хизматда

2010-2012 йй. - “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси “Зафарободтумангаз” филиали газ ускуналаридан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича чилангари

2012-2013 йй. - “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси “Зафарободтумангаз” филиали газ тармоқларидан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича чилангари, авария диспетчерлик хизмати ҳайдовчиси

2013-2017 йй. - Жиззах Политехника институти талабаси

2017-2018 йй. - “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Жиззах вилояти бўйича худудий газ таъминоти филиали “Автотранспорт ҳўжалиги” Зафаробод тумани бўйича авария диспетчерлик хизмати (енгил) автотранспорт ҳайдовчиси

2018-2019 йй. - “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Жиззах вилояти бўйича газ таъминоти худудий филиали 2-туманлараро газ таъминоти участкаси Газ тармоқлари, истеъмолчиларнинг газ ускуналарига хизмат  кўрсатиш ва метрология таъминоти бўлими Зафаробод тумани бўйича устаси

2019-2019 йй. - “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Жиззах вилояти бўйича газ таъминоти худудий филиали “Автотранспорт ҳўжалиги” Зафаробод тумани бўйича авария диспетчерлик хизмати (енгил) автотранспорт ҳайдовчиси

2019-2023 йй. - “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти “Ҳудудгаз Жиззах” маъсулияти чекланган жамияти “Мирзачўлтумангаз” газтаъминоти филиали бошлиғи

2023 й. - ҳ.в.   - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси

Мирзачўл тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар
ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг
функционал вазифалари

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Туман ҳокимининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, вилоят ва туман ҳокимининг қарор, фармойишларига амал қилади.

2. Туман ҳокимининг ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.

3. Туман ҳокимининг ўринбосари Мирзачўл тумани ҳокимига бўйсунади.

Туман ҳокимининг ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади.

4. Туман ҳокимининг ўринбосари ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

 

2-боб. Туман ҳокимининг ўринбосари
асосий вазифаларива функциялари

 

5. Қуйидагилар туман ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси соҳасини жадал ривожлантириш, ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектларини қуриш ишларининг сифатини янги даражага кўтариш;

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда қишлоқ ва маҳаллаларни комплекс ва жадал ривожлантириш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасини ривожлантириш, ташишларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш;

аҳолининг сифатли коммунал хизматлар билан қамраб олинишини тубдан яхшилаш, кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, ҳудуднинг санитария ва экологик вазиятини яхшилаш;

Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш ва чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш ҳамда аҳолини ва ҳудудларни тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш.

6. Туман ҳокими ўринбосарининг ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а)  капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси соҳасини жадал ривожлантириш, ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қуриш ишларининг сифатини янги даражага кўтаришсоҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ амалга ошириладиган шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти, шунингдек, капитал қурилиш ва пудрат ишлари дастурлари соҳасида ислоҳотлар ва сиёсатнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этади;

шаҳарсозлик фаолиятида ва капитал қурилишда, шунингдек, муҳим объектлар, шу жумладан ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлайди, ишлар ҳолатини ва жорий аҳволни таҳлил қилади;

шаҳарларда ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қуриш дастурий ҳужжатларини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;

йирик ихтисослаштирилган қурилиш пудрат ташкилотларини шакллантириш дастурини амалга ошириш, пудрат ва лойиҳа ташкилотларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрини юритиш ишларини мувофиқлаштиради;

ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, ҳоким ўринбосари ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳукумат комиссиялари ва кенгашлар қарорларига риоя этилишини назорат қилади;

ваколатли давлат органларини жалб қилган ҳолда, объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли тайёрлаш ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятининг мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини ташкил этади;

объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда техник шартлар ва регламентларга риоя этилиши, буюртмачилар (қурувчилар) томонидан лойиҳалаштириш, қурилиш сифати юзасидан техник назорат, шунингдек, муаллифлик назоратининг амалга оширилиши ҳолатини ўрганади;

қурилиш-монтаж ишлари ва зарур архитектура-қурилиш назорати сифати юзасидан қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг тизимли мониторингини амалга оширади;

қурилишда илғор технологиялар ва замонавий маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда, янги конструктив ечимлар қўлланилишини ўрганади ва таҳлил қилади, қурилишнинг юқори сифатини ва таннархини пасайтиришни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

б) “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шаҳар, туман, қишлоқ ва маҳаллаларни комплекс ва жадал ривожлантириш соҳасида:

қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш ва дунёқарашини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича ҳар йилги тасдиқланадиган асосий параметрларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар белгилайди;

в)  транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасини ривожлантириш, ташишларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлашсоҳасида:

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасининг фаолияти масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

рақобат муҳитини шакллантириш, соҳага давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий этиш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни ташкил этади;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини ривожлантириш ҳудудий дастурларини махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқлар ва овулларнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини махсус ваколатли орган билан келишган ҳолда ишлаб чиқади ва амалга оширади;

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини жорий таъмирлаш, сақлаш (шу жумладан, ёритиш тизимларини ўрнатиш), ободонлаштиришни ташкил этади ҳамда ҳисобини юритади;

шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, қишлоқлар ва овулларнинг йўл-транспорт ва йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантиришни давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширади;

г) аҳолининг сифатли коммунал хизматлар билан қамраб олинишини тубдан яхшилаш, кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, ҳудуднинг санитария ва экологик вазиятини яхшилаш соҳасида:

коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этади;

коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига хорижий инвестициялар ва инновацион ғоялар, технологияларни жалб этиш ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини давлат-хусусий шериклик асосида ишончли бошқарувга бериш учун шарт-шароитлар яратади;

аҳоли пунктларини ривожлантириш схемаларига ва бош режаларига мувофиқ сув таъминоти, канализация объектларини ривожлантириш, модернизациялаш ва реконструкция қилишга доир дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;

ҳудуддаги давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда уй-жой коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозлашни, қурилиш-монтаж ишлари таннархини пасайтиришни таъминловчи замонавий ва сифатли маҳаллий қурилиш материалларини кенг қўллашни назарда тутувчи амалий механизмлар ҳамда чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш давлат дастурларини амалга ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш, кўп квартирали, шу жумладан эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жойлар ҳолатини хатловдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштиради;

кўп квартирали уй-жойларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш, кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш, кўп квартирали уйлардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари талабларига риоя этилишини назорат қилади;

иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштиришга доир дастурий ҳужжатларнинг сифатли бажарилишини назорат қилади, ушбу соҳа ташкилотларининг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва бошқарилишини таъминлайди;

уй-жой коммунал соҳа учун кадрлар тайёрлаш, хорижда ўқув стажировкалари ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий маҳсулотларни, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этиш юзасидан таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш доирасида табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;

чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудда санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини қисқартириш ва хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларининг сўзсиз ва сифатли бажарилиши, шунингдек, биологик ресурсларни сақлаш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган узоқ, ўрта ва қисқа муддатли ҳудудий экологик дастурларни ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштиради;

каналларни санитар тозалашни комплекс ва тубдан яхшилаш, каналларга туташ ҳудудларни санитария, экологик норма ва қоидаларга мувофиқ ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда қирғоқ бўйларида замонавий ландшафт меъморчилиги усулларини қўллаган ҳолда рекреацион ҳудудларни шакллантиради;

д) Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш ва чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш ҳамда аҳолини ва ҳудудларни тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг чегарабўйи ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини ташкил этади, давлат чегарасини муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозлаш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлайди;

тошқин сувлари ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиш имкониятларини баҳолаш ҳамда дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш жойини, ҳажмини ва бошқа шарт-шароитларини, сув оқимлари бўйлаб жойлашган сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича устувор ҳимоялаш ишларини белгилайди;

сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурларни шакллантиради ҳамда уларда белгиланган тадбирларни ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлайди.

Шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосари  қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

ҳудудни, саноатни, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик соҳаларини ривожлантиришнинг ўта муҳимва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;

соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таҳлил қилиб боради, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланиши ва ҳокимлик йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини тизимли асосда таъминлайди;

капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича тегишли вазирлик, идора, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмаларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;

тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталарининг ҳудудий тузилмалари раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўради;

ҳокимнинг топшириқларига биноан ўзига бириктирилган йўналиш бўйича ҳудуд ва тармоқларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;

ҳудудда маъмурий ва иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлигининг тизимли мониторинги олиб борилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, уларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши ташкил этилишини таъминлайди;

Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегациясининг йиғилишлари ва тадбирларида иштирок этади;

Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;

туман ва шаҳар ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради ҳамда йил якуни бўйича уларнинг фаолиятини баҳолаб боради;

тегишли комиссияларга (кенгашлар, гуруҳлар) самарали раҳбарлик қилади, тумани ҳокими раҳбарлик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини ташкил этади ва қарорларининг бажарилиши бўйича назоратни таъминлайди;

белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

 

3-боб. Туман ҳокими ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

7. Туман ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик соҳасида ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича қарорлар, дастур ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва ижросини ташкил этиш;

капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси соҳасини жадал ривожлантириш, жумладан, ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектларини қуриш ишларини ҳар йилги мақсадли параметрларини ишлаб чиқиш, ижросини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммолар ечими юзасидан тезкор чоралар кўриш;

капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталарларнинг ҳудудий тузилмалари фаолиятини доимий назорат ва таҳлил қилиш;

вазирлик, идора ва қўмиталарнинг ҳудудий тузилмалари капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги бўйича ҳисоботларини муҳокама қилиш;

ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, канализация объектларини ривожлантириш, модернизациялаш ва реконструкция қилишга доир дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, коммунал соҳа ташкилотларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш;

кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, коммунал соҳа ташкилотларини давлат-хусусий шериклик асосида ишончли бошқарувга бериш ҳамда ҳудудда санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олишбўйича ваколати доирасида зарур чораларни кўриш;

шаҳарлар ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар ва кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бўйича тасдиқланган дастурлар ижросини таъминлаш, шунингдек, пудрат ва лойиҳа ташкилотларининг моддий-техника базасини такомиллаштиришюзасидан таклифлар киритиш.

8. Туман ҳокимининг ўринбосари 6 ва 7-бандларида ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.

Туман ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6166-сон Фармони, 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларива топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ–2881-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

 

4-боб. Туман ҳокимининг ўринбосари фаолиятини ташкил этиш

 

9. Туман ҳокими ўринбосарининг иши Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ, туман ҳокимининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.

Ушбу иш режалар асосида туман ҳокими ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ва туман ҳокими томонидан тасдиқланади.

10. Туман ҳокими ўринбосарининг ҳисоботлари туман ҳокимининг тезкор йиғилишларида эшитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан туман ҳокимининг ўринбосарининг ҳисоботлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.

11. Туман ҳокимининг ўринбосари фаолияти тегишли котибият томонидан таъминланади.

 

Туман ҳокимининг ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириб бориладиган давлатва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари
РЎЙХАТИ

 

1. Архитетура ва қурилиш бўлими.

2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими.

3. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси.

4. Автомобиль йўллари туман бўлими.

5. Туман газ таъминоти корхонаси.

6. Туман электр тармоқлари корхонаси.

7. “Ўзбектелеком” АК туман филиали.

8. Ичимлик сув таъминоти ташкилоти.

9. “Жиззахнефт” УК Иржар филиали.

10. Қора ва рангли металлар парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш идоралари.

11. “Тоза ҳудуд” ДУК

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар