Муаммолар ижобий ечим топмоқда
Ёдингизда бўлса, Мирзачўл тумани Дўстлик МФЙ Олмазор кўчасидан бир қатор муаммолари фуқароларни қийнаётган масалалари юзасидан "Мутасаддилар эътиборидан четдами...?" мавзусида фикр юритган эдик.
Бугун туман мутасаддилари томонидан ушбу кўчага шағал тўкилиб, ободонлаштирилмоқда. Зеро, юрт кўркам бўлса халқ хуррам бўлади. Ёғингарчилик туфайли лой бўлган кўчалар бугун созланмоқда.
Айтганимиздек, аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ушбу муаммолар мутасаддиларни бефарқ қолдирмайди. Бахт маҳалласида яшовчилар ҳам мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни, ўзгаришларни ва албатта, амалий ишларни айнан бугун ҳис қилиб яшашни исташади.
Дарҳақиқат, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг аксарияти айнан маҳаллий раҳбарларнинг салоҳияти, иқтидори, интилувчанлигига боғлиқ. Қаерда масъуллар фидойи бўлса, юзага келаётган муаммолар ўша ернинг ўзидаёқ, албатта, ижобий ечимини топади.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати