Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўлда ДХХ раиси кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда

Мирзачўлда ДХХ раиси кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда

23 апрель 2022 йил
662
0

Бугун Мирзачўл туманида спортнинг футбол ҳамда мини-футбол турлари бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги” учун 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказиладиган мусобақалар бўлиб ўтмоқда.

 

Мусобақанинг навбатдаги ўйини Мирзачўл тумани 1-сектор Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги жойлашган туман ХТБга қарашли 1-мактабининг мини футбол майдонида ўтказилди.

Ҳозирда ҳар бир маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ғолиблик учун курашиб, сўнг ҳудудлараро баҳсларда куч синашади. Мусобақа туман, вилоят ва республика босқичларига қадар давом этади.

Мусобақани ўтказишдан мақсад уюшмаган, кам таъминланган, мехрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва хорижий мамлакатларда ишлаб келиб, ҳозирги кунда ишсиз бўлган ёшлар ҳамда имконияти чекланган фуқаролар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат. Шунингдек, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишига жалб қилиш, мини-футбол, футбол ва шахмат спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, улар орасида иқтидорли спортчиларни аниқлашдир. 

Мирзачўл туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар