Мирзачўлда Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди
Кексаларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш, ҳурматини жойига қўйиш-халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган, маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган фазилат.
Мирзачўл туманида айни кунларда уч мингдан ортиқ нуроний отахонлару кайвони онахонлар фарзандлари ва эл ардоғида умргузаронлик қилишмоқда.
Юртимизда муборак Рамазон ойи давом этаётган қутлуғ кунларда Мирзачўл тумани ҳокими Шерзод Ахмедовнинг ташаббуси билан куни кеча тумандаги "Садаф" тантаналар мажмуасида бир гуруҳ нуронийлар ҳамда рўзадорларга Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди.
Ифторликда иштирок этган рўзадорлар юртимизга тинчлик-осойишталик, деҳқонларимиз етиштираётган маҳсулотлар ҳосилига барака тилаб, дуо қилишди.
Ифторлик сўнггида Қуръон тиловати қилиниб, туманда ўтган марҳумлар ҳаққига дуо қилинди. Яратгандан юртга тинчлик, ҳалқимизга фаровон ҳаёт, туманимизнинг барча соҳаларида барака ва унум сўралди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати