Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

29 апрель 2022 йил
319
0

Вазирлар Маҳкамасининг 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида 30 апрель куни мамлакатимиз бўйлаб “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Ҳашар давомида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари тартибга келтирилади. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари янада фаол олиб борилади. Жорий йилнинг 29 апрель куни тумандаги мавжуд 6 та қабристонларда умумхалқ ҳашари бошланиб кетди. Ҳашарга маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Т.Норбоев бошчилигидаги нуронийлар бош-қош бўлмоқдалар. Мевали ва манзарали дарахтларни оқлаш ва буталаш, бегона ўтлардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Эртага бўладиган умумхалқ ҳашарига барча туман аҳолисини чорлаб қоламиз ва аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳар бир фуқаронинг бурчилигини, ўсиб келаётган ёш авлодга сингдириб боришимиз, ўргатиш ва уқтириш ҳар бир ота-онанинг вазифаси эканлигини унутмаслигимиз керак. Халқимизда бир нақл бор “Ҳашар-элга ярашар"

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар