Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил қиинди

Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил қиинди

30 апрель 2022 йил
236
0

Мирзачўл тумани, "Мирзадала" маҳалласи ёшлар етакчиси О.Хўжаяров ташаббуси билан 2022 йилнинг 30 апрель куни Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда Республикамиздаги қадимги ўтмишимиздан сўзловчи тарихий обидалар, қадамжоларни кўриш, бой меросимизни ўрганиш, ёшларда миллий ўзликни англаш, анъана ва қадриятларимизга ҳурмат туйғусини юксалтириш мақсадида 50 нафар маҳалладаги "Беш ташаббус олимпиадаси" лойиҳаси ва фан олимпиадалари ғолиблари, "Ёшлар дафтари"да турган ёшлар ҳамда битирувчиларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил қиинди.

Зиёрат давомида ёшлар тарихий масканлар, аждодларимиз томонидан қолдирилган, неча минг йиллар давомида ўз хусусияти ва аҳамиятини йўқотмаган мерослар билан танишар экан, қалбида фахр ва ифтихор туйғулари жўш уриши билан бир қаторда, уларга муносиб фарзанд бўлишга, она Ватан равнақи учун янада масъулият ва сидқидилдан илм олиш, меҳнат қилишга аҳд қилдилар. Мозийга саёҳат ёшларнинг фақат аъло баҳоларга ўқишига ундаши шубҳасиз.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар