Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Эски намунадаги техника паспорт ва техник гувохнома, давлат рақам белгилари ҳамда тракторчи машинист гувоҳномаси АЛМАШТИРИШ МУДДАТИ ЯКУНЛАНМОҚДА

Эски намунадаги техника паспорт ва техник гувохнома, давлат рақам белгилари ҳамда тракторчи машинист гувоҳномаси АЛМАШТИРИШ МУДДАТИ ЯКУНЛАНМОҚДА

10 июнь 2022 йил
420
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги  325-сонли Қарорининг 2 бандида 2019 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика бўйича-тегишли равишда тракторчи-машинист гувоҳномасини расмийлаштиришда-тракторчи-машинист гувоҳномасининг,  техникаларни рўйхатддан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда)-техник паспорт ва техник гувоҳноманинг янги намуналари берилади;

2020 йил 1 март-2020 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи машинист гувохномомаси, уларнинг берилган санасидан қатьи назар, эгаларининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, олди-сотди, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш даврида алмаштириладим;

2021 йил январь-2022 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатьий назар, мажбурий тартибда алмаштирилади;

эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақам белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб хақиқий эмас деб ҳисобланади.

 

 

 С.Норқулов

Ўзагроинспекциянинг Мирзачўл туман

бўлими Техника ҳолатини назорат қилиш

шўбаси катта инспектори

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар