Аҳоли ўртасида вирусли инфекцияларнинг тарқалишини олдини олиш бўйича керакли тавсия ва тушунчалар берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-243-сонли қарорининг 11-банди ижроси юзасидан туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда маҳаллаларда вирусли инфекцияларнинг тарқалиши масалалари бўйича кенг тушунтиришлар, тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказишни кучайтириш вазифаси белгиланган.
Жорий йилнинг 26 октябрь куни "Дўстлик" МФЙ ҳудудидаги 1-сонли умумтаълим мактабида ана шундай тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Т.Норбоев, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази врач-эпимедологи А.Абдуқодиров, кўп тармоқли марказий поликлиника врач инфекционисти Э.Рахимов, туман адлия бўлими юристи Ш.Эркабоев, Маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, патронаж ҳамширалар, маҳалла фаоллари қатнашди.
Йиғилишда иштирокчиларга аҳоли ўртасида вирусли инфекцияларнинг тарқалишини олдини олиш бўйича керакли тавсия ва тушунчалар берилди.