Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятлар юзасидан аҳоли ва ёшлар билан учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 13 октябрь куни туман ҳокими бошчилигидаги масъуллар "Боғбон" маҳалласида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятлар юзасидан аҳоли ва ёшлар билан учрашув ўтказишди. Учрашувда масъуллар билан биргаликда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Улар маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда хонадонбай юришиб, маҳалладаги тадбиркорлар фаолияти билан ҳам танишишди.
Маҳаллада улар тадбиркорларга яна қўшимча иш ўрни яратиш, фаолиятни кенгайтириш бўйича маслаҳатлар беришди.
Мирзачўл туман ҳокими Ш.Ахмедов ҳар куни маҳаллаларда аҳоли, ёшлар ва тадбиркорлар билан учрашмоқда ҳамда мавжуд муаммолар жойида хал этилмоқда.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)