Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Автомашина бошқарувини маст шеригига бериб ўзи ҳам жазога тортилди

Автомашина бошқарувини маст шеригига бериб ўзи ҳам жазога тортилди

29 ноябрь 2022 йил
136
0
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди томонидан 2022 йил 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган А.Самандарова (исм фамилия ўзгартирилган) ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган О.Исаевларга (исм фамилия ўзгартирилган) нисбатан маъмурий ишни кўриб чиқиб.
О.Исаев, 2022 йил 29 октябрь куни соат 02:00 ларда, Мирзачўл тумани, Гагарин шаҳри ҳудудида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжати, яъни ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган, алкоголли ичимлик таъсиридан маст бўлган А.Самандаровага “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқаришни топширган, А.Самандарова маст ҳолда ушбу автомашинани ўз йўналиши бўйлаб бошқариб бораётганида йўлда уни ИИБ ЙҲХБ ходимлари тўхтатиб алкотестер ёрдамида маст ҳолатда эканлигини аниқлаган.
Ҳуқуқбузар А.Самандарованинг транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмасада маст ҳолда бошқариши МЖтКнинг 131-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жавобгарликни келтириб чиқарса, автомашина эгаси О.Исаев алкоголли ичимликдан маст бўлган шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириши МЖтКнинг 131-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жавобгарликни келтириб чиқаради.
Суд ушбу ишни атрофлича кўриб чиқиб А.Самандаровани Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб, шу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари, яъни 12.000.000 (ўн икки миллион) сўм жарима жазоси тайинлади.
Автомашина эгаси О.Исаевни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб, шу модда билан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 (икки) йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари, яъни 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм жарима жазоси тайинлади.
Маълумот ўрнида айтиш керакки спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автомашина бошқариш ёки маст ҳолатдаги бошқа шеригига бошқарувни топшириш ўз ҳаётини ҳатарга қўйиш билан бирга атрофдаги бошқа шахсларнинг ҳам ҳаётини хавф-ҳатарга қўйиш деганидир.
Бундай ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга эса жазо муқаррардир.


Мухаммади Жўраев
Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман судининг раиси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар