Мирзачўлда медиа тур ташкиллаштирилди
Мирзачўл туман ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарлари томонидан деярли ҳар куни туманнинг ҳар бир ҳудуди назорат қилинмоқда
Бугун улар "Мирзачўл дехқон бозори", туман ҳудудидаги савдо дўконлари ва дорихоналар, ташкил этилган ярмаркалар ҳолати, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши аҳволини ўрганишди.
Барча мутасаддилар билан ички бозорни тартибга солиш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилиб олишди.
Тадбирда, шунингдек, туманда амалга оширилган ва оширилаётган лойиҳалар билан ОАВ ҳамда блогерларни яқиндан таништириш мақсадида медиа тур ташкиллаштирилди. Ушбу ташкил қилинган медиа турда маҳаллий журналистлар ва блогерлар иштирок этишиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Туман ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатлар асосан ёнғин билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, янги йил байрами муносабати билан ташкил этилаётган ярмаркалар ҳамда маҳсулотлар нарх-навосининг асоссиз ошиб кетмаслиги юзасидан ҳам доимий назорат ўрнатилган.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати