Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан брифинг ўтказилди

Маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан брифинг ўтказилди

28 февраль 2023 йил
100
0

 

Мирзачўл туманида давлат идоралари томонидан муаммоларнинг маҳаллабай тамойили асосида ҳал этилиши бўйича амалга оширилган ишларнинг ОАВлар ва ижтимоий тармоқларда ёритилиши юзасидан ҳисоботлар тақдимоти ҳамда маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва галдаги режалар хусусида брифинг ўтказилди.

Брифингда туман ҳокими ўринбосари У.Рустамов йиғилганларга мавзу юзасидан маълумот берди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли қарорига асосан Республика “Агробанк” акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича вилоятга бириктирилди ҳамда 2022 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сонли қарорига асосан ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси ва ҳудудларда марказлар ташкил қилинди.

Бугунги кунда ҳоким ёрдамчиларининг ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар тизимли равишда ташкил қилинмоқда.
Жумладан, бандлик маълумоти бўйича 2371 нафарни, Хатлов натижасида аниқланган ишсизлар эса 4242 нафарни ташкил этди. Шундан, 3125 нафари бандлиги таъминланди, шундан 669 нафари доимий; 1541 нафари ер майдони бериш; 212 нафари субсидия; 703 нафари кредит ажратиш ҳисобига
2023 йилда 1117 нафарини таъминлаш бўйича: - 892 нафарига ер майдони ажратилди- 175 нафарига кредит ажратилади; - 50 нафари субсидия бериш режалаштирилганлиги таъкидланди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар