МИРЗАЧЎЛ ТУМАНИДА НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Туманнинг 1-сектор худудидаги “Янгидала” маҳалласида “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Наврўз байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда сумалак сайли, миллий таомлар кўргазмаси, санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, фольклор жамоаларнинг чиқишлари, миллий спорт ўйинлари ташкил этилди, дошқозонларда маҳалла аҳли, фермерлар иштирокида ош дамлаб, тарқатилди.
Шунингдек, тадбирда 4 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ҳомийликда ўтказилиб, барча аҳоли кўтаринки кайфиятда байрамни нишонлашди.
Наврўз шукуҳи барча маҳаллаларда давом этмоқда
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)