Мирзачўлда Наврўз шукуҳи
Бугун туманда эрта тонгдан “Ҳар кунинг бўлсин Наврўз-жонажон Ўзбекистоним” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди
Байрам давомидаги баҳорий таомлар, сумалак сайли, халқ ўйинлари, кураш мусобақалари, спортнинг турли йўналишларидаги беллашувлар, миллий урф ва анъаналарини ўзида жам этган маросимлар туман аҳлига манзур бўлди.
Мирзачўл тумани ҳокими Ш.Ахмедов барчани Наврўзи олам билан муборакбод этиб, байрам шодиёналарига чорлади.
Тадбир давомида меҳнат фахрийларига алоҳида иззат-икром кўрсатилиб, нуронийлар, фаоллар учун сўриларда дастурхон ёзилиб, байрам кайфияти карнай-сурнай наволари, саҳна кўринишлари ва санъаткорлар чиқишига уланди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)