Мирзачўлда “Саломатлик сайли” бўлиб ўтди
Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли поликлиникасида ахолини саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида "Саломатлик сайли" ташкил этилиб, Республика, вилоят ҳамда туманлардан келган врачлар тиббий кўриги бўлиб ўтди, скрининг дастурлари ва соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилди.
Шунингдек, тиббий кўрик ва текширувлар натижасига кўра, беморларга бир қатор дори воситалари берилиб, барча хизматлар бепул амалга оширилди.
700 нафардан зиёд аҳоли иштирок этган сайлда нафақат бепул тиббий кўрик ташкил этилди, балки саломатлик мавзусида давра суҳбатлари, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ҳам бўлиб ўтди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)