Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Алимент тўловлари жамғармаси”дан 13.6 млн сўм тўлаб берилди

“Алимент тўловлари жамғармаси”дан 13.6 млн сўм тўлаб берилди

18 май 2023 йил
189
0

 

Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг фуқаро Т.Эгамбердиевдан ундирувчи К.Турсунбаева фойдасига турмушларидан бир нафар фарзандининг таъминоти учун ¼ қисм алимент ундируви бўйича ижро варақаси 10.08.2021 йилда Бюронинг Мирзачўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилган.

Шунингдек, қарздор Т.Эгамбердиевнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи чекланган.

Қарздор Т.Эгамбердиев ўз фарзандининг алимент таъминоти қарздорлигини мунтазам тўламаганлиги натижасида муқаддам маъмурий жавобгарликка, сўнгра 13.601.413 сўм  қарздорлик учун Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг 9.12.2022 йилдаги ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисмга асосан озодликдан махрум қилинган.

Натижада ундирувчи К.Турсунбаева фойдасига қарздор Т.Эгамбердиев томонидан етказилган 13.601.413 сўм  зарар пуллари “Алимент тўловлари жамғармаси” хисобидан тўлаб берилди.


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар