Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Тадбиркор имкониятлардан унумли фойдаланмоқда

Тадбиркор имкониятлардан унумли фойдаланмоқда

22 май 2023 йил
156
0

Мирзачўл туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитларни ривожлантиришни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбааларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 161-сон Қарорига асосан Агробанк АТБ туман филиали орқали имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланилмоқда.

Жумладан, туманнинг 1-сектор ҳудудидаги "Ипак йўли" ҚФЙ,  Ифтихор кўчаси 3-уй, 1-хонадонда истиқомат қилувчи Абдуназаров Абдуҳалим Ҳамидович давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланди.

 2 сотих ерда иссиқхона барпо этиб,  булғор қалампири, кўкатлар ҳамда бодринг каби маҳсулотлар етиштириб, бозорга олиб чиқмоқда.

Даромади ҳозирда 6-7 миллион бўлса,  келгусида иссиқхонани кенгайтириб, маҳсулот турини кўпайтириб, даромадни 30, 40 миллионга етказиш ниятида. Ана шундай меҳнати ортидан оилавий даромадини ошираётган тадбиркорларимиз сафи кенгаяверсин.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар