Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш жинояти ҳақида

Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш жинояти ҳақида

26 май 2023 йил
218
0
Хизмат бурчини бажариш деганда, шахснинг ўз хизмат (меҳнат) вазифалари доирасига кирадиган ҳаракатлари, фуқаролик бурчини бажариш деганда эса, фуқаро томонидан унинг зиммасига қонун билан махсус юклатилган мажбуриятларнинг амалга оширилиши, шунингдек, бошқа ижтимоий фойдали ҳаракатлар содир этилиши тушунилади.
Хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ ҳолда уни қасддан ўлдириш ЖК 219-моддасининг тегишли қисмида ҳамда 97-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди билан айбланади.
Агар безорилик ҳаракатларини тўхтатиш чорасини кўраётган шахсга қаршилик кўрсатиш пайтида ишлатилган зўрлик натижасида айбдор томонидан яна бошқа оғир жиноят содир этилган бўлса, бу ҳол безорилик жинояти таркиби билан қамраб олинмайди.
Безорилик ҳаракатлари тугагандан кейин, шу жумладан, айбдор ушлангандан сўнг кўрсатилган қаршилик, безорилик жиноятининг аломатларига хос ҳолат деб ҳисобланмаслиги ва бундай ҳолда қилмиш жиноятлар мажмуи билан баҳоланади.
Маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган майда безорилик давомида жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият ёки жамоатчилик вакилига ёхуд бундай ҳаракатларни тўхтатиш чорасини кўрган фуқарога нисбатан қаршилик кўрсатилса, бундай қилмиш Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисмининг «г» банди билан квалификация қилиниши мумкин эмас. Бу ҳолда айбдорнинг ҳаракатлари, кўрсатилган қаршиликнинг хусусиятига қараб, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 219-моддасида ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш учун жавобгарлик масаласи белгиланган.
Унга кўра, Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш - уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мухаммади Жўраев

Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман судининг раиси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар