ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Давлатимизнинг аҳоли бандлиги муҳим омилларидан бири бўлган ҳунармандчиликни кенг ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлари ижроси юзасидан Мирзачўл туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, оилалари даромадини ошириш борасида туман ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими, маҳалла мутасаддилари ва маҳаллаларга тайинланган ҳоким ёрдамчилари ҳамкорликда иш олиб боришмоқда.
Тумандаги "Ғалаба" маҳалласида ҳам аёлларга субсидия асосида ажратилган тикув машиналарини бир жойга бирлаштирган ҳолда яна бир тикув цехи ҳамда ҳунармандчилик маркази иш бошлади, бунинг натижасида худуддаги ишсиз аёллар бандлиги таъминланиб, даромадлари оширилишига эришилмоқда.
Бу каби ишлар туманнинг барча маҳаллаларида давом эттирилади.