Ўз вақтида тўланмаган коммунал қарздорликлар мажбурий ундирилади
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга қарамасдан бугунги кунда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликлар салмоғи ортиб бормоқда.
Маълумки, бугунги Энергетика тузилмаларининг ўнлаб йиллар олдин қурилган ва ўнлаб йиллар таъмирланмаган инфратузилма эскириб кетган, бунинг барини эпақага келтириш, қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларни амалга ошириш, қуёш панеллари ишлаб чиқаришни молиялаштириш, гидроэлектр станция қурилишини учун эса ўзига яраша маблағ керак.
Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган энергия учун тўловларини ўз вақтида тўлаб келинади, яъни тўлов интизоми олти йиллар олдингига нисбатан тубдан ўзгарганлигини эътироф этиш лозим. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармасдан, истеъмол қилган энергиясининг пулларини ўз вақтида тўламайдиганлар ҳам талайгина.
Бюронинг Мирзачўл туман бўлими томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро ҳужжатларига асосан жорий йилнинг 8 февраль кунидан Энергия ресурсларидан қарздорлиги учун 88 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 1 млрд. 949 млн. сўм амалда ундирилди. Шунингдек, 2 та 114 млн. сўмлик мулклар хатланиб, электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.
Ушбу ундирилган пуллар келгусида мамлакатимиз энергетика тузилмаларини модернизация қилинишида хизмат қилади.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
05 апрель 2023, Среда
Март ойида электр энергиясидан 21,9 млрд сўмлик ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
06 март 2023, Понедельник
Мирзачўл туманида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан самарали фойдаланиш бўйича семинар ҳамда медиа тур ўтказилди
11 февраль 2023, Суббота
Ҳам иссиқлик ҳам электр энергияси ишлаб чиқарувчи “Ко-генерация” маркази қурилади
Изоҳлар (0)