“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили амалда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Республика Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг шу йил 30 март кунги қўшма қарори билан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмлари белгиланди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги барча маҳалла профилактика инспекторлари учун туман ИИБ бошлиғи ва туман прокурори иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда тегишли корхона ва идоралар хисобчилари ҳам иштирок этиб, уларга ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш тартиблари тушунтирилди.