Мирзачўл туманида “маҳаллабай” тизими асосида ишлар амалга оширилиб келинмоқда
Мирзачўл туманида “маҳаллабай” тизими асосида ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича давлатимиздаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилган ҳолда ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, тумандаги Агросаноат техникумидан алоҳида хона ажратилиб, гилам тўқиш дастгоҳлари ўрнатилди ва гиламчилик цехи ишга туширилди.
Бугун эса тумандаги барча маҳаллалардаги ҳунармандчиликка қизиқувчи хотин-қизлари учун бу ерда афғон гилами, адрас нусха, тақирлоқ ва бошқа миллий наъмунадаги гиламларни тўқиш бўйича ҳунар ўргатилиб, қизғин иш олиб борилмоқда.
Шунингдек, "Дўстлик" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ф.Қулжанова томонидан турли фирмалар, МЧЖлар билан шартномалар тузилиб, нафақат ўзимизга, балки чет давлатларга ҳам маҳалла хотин-қизлари томонидан тўқилган гиламлар сотувини йўлга қўйиш ҳам амалга оширилмоқда.