Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти

27 ноябрь 2023 йил
133
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3-декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорига мувофиқ ҳудудларда “маҳаллабай ишлаш” тизимининг жорий этилиши аҳолини қийнаб келаётган тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик, касб-ҳунар эгаллаш, доимий даромад манбига эга бўлиш каби масалаларга ижобий ечим топишга туртки бўлди.

Мазкур қарор билан маҳалла ҳоким ёрдамчиларига ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаи яратишга кўмаклашиш, ишсиз ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланган ҳолда уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичлик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик ва кўплаб бошқа фаолият турлари билан шуғулланишларига кўмаклашиш, ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш каби вазифаларнинг юклатилганлиги шу вақтгача аҳоли учун муаммоли бўлиб келган масалаларнинг маҳаллада ҳал этилишига асос бўлди.

Мазкур қарорга мувофиқ Мирзачўл туманидаги 12 маҳаллаларга танийланган ҳоким ёрдамчилари томонидан тумандаги мавжуд 9924 та хонадонлар “хонадонбай” ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижаси билан тоифаларга ажратилди.

2023 йилнинг 11 ойи давомида тумандаги ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра, тадбиркорликни бошлаш, ривожлантириш ҳоҳишини билдирган 972 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида жами 13 897 млярд сўм банк кредитлари йўналтирилди.

Жумладан, қўйчилик йўналишида 9 нафар фуқароларга 118 млн, асаларичилик йўналишида 23 нафарига 648 млн, паррандачилик йўналишида 69 нафарига 593 млн, балиқчилик йўналишида 2 нафарига 66 млн, қуёнчилик йўналишида 1 нафарига 5 млн, боғдорчилик йўналишида 77 нафарига 642 млн, узумчилик йўналишида 20 нафарига 517 млн, иссиқхона йўналишида 92 нафарига 2 445 млн, сабзавот, полиз экинлари йўналишида 166 нафарига 867 млн, мототранспорт сотиб олиш учун 57 нафарига 1 544 млн,  қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб- ускуналари сотиб олиш учун 58 нафарига 1 246 млн, ишлаб чиқариш йўналишида 71 нафарига 1 209 млн, ҳизмат кўрсатиш йўналишида 49 нафарига 928 млн, тикувчилик йўналишида 190 нафарига 1 869 млн, ҳунармандчилик йўналишида 10 нафарига 162 млн сўм кредит маблағлари ажратилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 11 ойи давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан 203 нафар фуқароларга 743 млн сўм субсидиялар ажратилди, 678 нафар ишсиз, ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди, 498 та янги тадбиркорлик субъетлари ташкил этилди.

Амалга оширилган ишлар натижаси билан 2357 нафар фуқаролар иш билан таъминланиб, уларга доимий  дароманд манбаи яратилди.

Фикримиз далили сифатида қуйидаги мисолларга эътибор қаратишни жоиз деб билдик. “Дўстлик” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси (Ф.Қулжанова) тавсияси билан  маҳалладаги ишсиз, доимий даромад манбаи, бирор бир касб-ҳунарга эга бўлмаган Диёрбек Шаҳарбоев 2023 йилнинг апрель-ноябрь ойларида Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги кулолчилик марказида ўқиб, ҳунарманд кулол йўналиши бўйича ҳунар эгаси бўлди.  Унинг  Мирзачўл туманида кулолчилик цехини ташкил этиш истаги инобатга олиниб,  ҳоким ёрдамчисининг тавсияномасига кўра,  50 млн сўм кредит маблағлари ажратилиб, кулолчилик ускуналари олиб келиниб,  жорий йилнинг 19 ноябрь куни тумандаги 1-мактабнинг бўш турган биносига  ўрнатилди.

Мазкур микро лойиҳанинг ишга туширилиши билан 2 та янги иш ўринлари яратилиб, Мирзачўл туманида кулолчилик мактабига асос солинди.

Маҳалла ҳоким ёрдамчиси томонидан ишсиз, касб-ҳунарга эга бўлмаган хотин-қизларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш доирасида  Нуруллаева Фотима ҳунарманд-гиламчи йўналишида касбга ўқитилди. Ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан унга  35 млн сўм банк кредит маблағлари  ажратилиб, кредит маблағлари ҳисобидан  Сурхондарё вилоятининг Денов туманидан  10 та гилам тўқиш дастгоҳлари олиб келинди ва маҳалла биносининг бўш турган қисмига жойлаштирилди.

Мазкур микро лойиҳанинг ишга туширилиши билан Ф.Нуруллаева билан биргаликда  10 нафар хотин-қизларларнинг доимий бандлиги таъминланиб, уларга даромад манбаи яратилди.

Ҳозирги кунда хотин-қизларимиз қўл меҳнати билан 2х1 хажмда ишлаб чиқарилаётган “афғон гиламлари” Республика Ҳунармандлар уюшмасининг Тошкент шаҳридаги сотув марказларига шартнома асосида етказиб берилиши йўлга қўйилди. 

“Янгидала” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси (Ҳ.Ўроқбоев) тавсияномаси билан  маҳалладаги ишсиз, шу вақтгача бирор бир касб-ҳунар эгаси бўлмаган ёшлар, Бегзод Нарзуллаев, Ҳуршид Нарзуллаевларга тўқувчилик  йўналишида жами  66 млн сўмлик банк кердитлари ажратилди. Ажратилган маблағлар ҳисобидан Нарзуллаевлар хонадонига 7 та пайпоқ тўқув дастгоҳлари ўрнатиб, оилавий МЧЖ ташкил этилди.  Ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши билан Нуруллаевлардан бошқа 6 та янги иш ўринлари яратилди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни шартнома асосида  маҳаллий ва Тошкент шаҳридаги бозорларда сотуви йўлга қўйилди.

Ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш доирасида Нигора Ҳушматова Фарғона вилояти ҳунармандлар уюшмасида адрас тўқиш йўналишида 3 ой ўқитилиб, ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида  унга 18 млн сўм банк кредит малбағлари ажратилди. Кредит маблағлари ҳисобидан адрас тўқув дастгоҳи олиб келиниб, 8-умумтаълим мактаби биносига жойлаштирилди. Мазкур лойиҳанинг ишга туширилиши билан 2 та янги иш ўринлари яратилди. Энг муҳими, мактаб битирувчиларининг касб-ҳунарга бўлган қизиқишлари учун ўқув-тажриба майдончаси яратилди. 

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини таҳлил қилар эканмиз, ташкил этилгандан буён қишлоқ хўжалигига ихтисослашган Мирзачўл туманида “маҳаллабай ишлаш” тизими ташкил этилиши натижасида биргина 2023 йилнинг 11 ойида  туманда 18 дан зиёд  кичик саноат лойиҳалари ишга туширилди.

Шу вақтгача аксарият ғалла ва пахта етиштиришда мавсумий меҳнат билан банд бўлган, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ёшлар, айниқса хотин-қизлар ҳукуматимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, яқин кунларгача туманда кам бўлган ҳунармандчилик, зардўзлик, гиламчилик, кулолчилик, адрас тўқиш, қурт ишлаб ишлаб чиқариш, пайпоқ тўқиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби кўплаб йўналишларда  ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди.

Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида маҳаллаларда аҳолининг тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик, касб-ҳунарга ўқитиш, янги иш ўринларини барпо этиш каби мавжуд муаммолари маҳаллада ўз ечимини топмоқда.

2023 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали  маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятига оид жами 43 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 32 таси (74 %) ижобий ҳал этилган.

Ҳоким ёрдамчиларининг самарали фаолияти ўз навбатида аҳоли мурожаатларнинг бартараф этилишига, муаммоларнинг маҳаллаларда ҳал этилишига қаратилган мақсадли вазифаларнинг амалга оширилиши эса привовард натижада ҳалқ розилигини олишга хизмат қилади. 

 

  

И.Нурманов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар