Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш аҳволи

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш аҳволи

30 январь 2024 йил
119
0
2023 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртаул ва Халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан жами 1482 та мурожаатлар келиб тушган. Ўтган 2022 йилга нисбатан -582 тага ёки 28 % камайган.
Мурожаатларнинг 993 таси (67,0 %) ижобий ҳал этилган. Лекин ижобий ҳал этиш кўрсаткичи ўтган 2022 йилга (2022 йилда 74 %) нисбатан -7 % га камайган. 273 таси (18,4 %) бўйича ҳуқуқий маълумот, 112 таси (7,6 %) бўйича тушунтириш берилган, 20 таси (1,3 %) рад этилган, 20 таси (1,3 %) тугатилган, 2 таси (0,13 %) кўрмасдан қолдирилган, 8 таси (0,54 %) узоқ муддатли назоратга олинган, 3 таси (0,20 %) маълумот учун қабул қилинган, 44 таси (2,97 %) ҳисобот даврида ўрганиш жараёнида бўлган.
Мурожаатлар соҳалар кесимида қуйидагича: ижтимоий ҳимоя масалаларига оид 419 та, суд соҳасига оид 182 та, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот мухофазаси масалалари 172 та, коммунал, уй-жой хўжалиги масаларига оид 150 та, иқтисодий фаолият ва иқтисодиётдаги давлат бошқарувчи бўйича 137 та, соғлиқни сақлаш масалалари бўйича 115 та, меҳнат ва аҳоли бандлиги масалари бўича 100 та, давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари ҳатти-ҳаракати бўйича 56 та, банк фаолияти билан боғлиқ 49 та, таълим ва фан масалалари бўйича 37 та, оила масалалари 22 та солиқ, молия масалалари 37 та, бошқаларни ташкил этади.
2023 йил давомида сектор раҳбарлари томонидан тасдиқланган режага кўра 268 та сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланиб, амалда 268 та сайёр қабуллар ўтказилган. Қабулларда 1678 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган. Шундан 1486 та (88,0 %) ижобий ҳал этилган, 145 таси (9,0 %) тасига ҳуқуқий маълумот берилган, 8 таси (0,05 %) ҳисобот даврида кўриб чиқиш жараёнида бўлган.
Сектор сайёр қабулларида жами 1678 та масалалар бўйича мурожаат келиб тушган бўлсада, сектор штаби котибларининг вазифасига масъулият билан ёндошмаганлиги сабабли атиги 442 таси Халқ қабулхонасининг https://cabinetxq.gov.uz/uz электрон тизими орқали ижрочиларга йўналтирилган холос. Қолган мурожаатлар электрон тизимда ўз аксини топмаган.
2023 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати бўйича ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларни қонунда белгиланган муддат ва талаблар асосида кўриб чиқилишида бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилган. Мурожаатлар юзасидан сифатсиз, асослантирилмаган жавоб хатлар юбориш, кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини бузиш ҳолатлари мавжуд.
2023 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига жами 10 та (мурожаатлар билан ишлаш юзасидан 7 та, бошқа масалар бўйича 3 та) тақдимномалар, 36 та (сектор штаби аъзолигига киритилган ходимларни интизомий жавбгарликка тортиш, рағбарлантириш масалари бўйича) таклифлар киритилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда йўл қўйган хато, камчиликлари учун 4 нафар ходимларга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо-чоралари қўлланилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи юзасидан 2 та, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлиги юзасидан 12 та ахборотлар халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши муҳокамасига кўриб чиқиш учун киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-252 сонли Фармони билан Халқ қабулхоналарига берилган қўшимча ҳуқуқ ва ваколатларга асосан Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда йўл қўйилган хато, камчиликлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида 2 та баённомалар тузилиб, кўриб чиқиб учун Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судига тақдим этилди.
Суднинг тегишли қарори билан 1 нафар мансабдор шахс Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этилганликда айбдор деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, 330.000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида “Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги, ариза, таклиф ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шартлиги;
Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган.
Шундай экан, аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун барча даражадаги раҳбарларнинг масъул эканлиги, барчамиз халқ хизматкори эканлигимизни инобатга олсак, фаолиятимиздаги энг муҳим йўналиш- халқимизни рози қилиш, уларнинг муаммо ва масалалари билан ишлаш, қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилишдан иборат бўлиши шарт.


И.Нурманов,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар